9
Жаъфар Ирисметов Машарипов масаласи, яна қандай трансферларга қўл ураётгани ва янги режаси ҳақида
Яқинда “Нефтчи” клубига Жаъфар Ирисметов бош менежер этиб тайинланганидан хабарингиз бор. Бунгача унинг бир неча бор фарғоналиклар жамоасида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганди.
Ниҳоят, бу сафар барчаси ўз тасдиғини топди. Жаъфар Ирисметов “Нефтчи” бош менежери сифатидаги илк интервьюсини Sports.uz сайтига берди.
- Жаъфар ака, ниҳоят сиз ҳақингиздаги гап-сўзлар тасдиғини топди ва расман "Нефтчи" клубида иш бошладингиз. Бош менежер лавозимига тайинланганингиз фонида асосий мажбуриятларингиз қандай бўлади?
- Ҳа, “Нефтчи” жамоаси билан шартнома туздим. Мени вазифамга нима киради? “Нефтчи”ни асосий таркиби, барча инфратузилмадаги ишлар, кейин раҳбариятни яна бир асосий вазифаларидан бири U21 ва U19 жамоаларини яқин икки йил ичида маҳаллий тарбияланувчилардан ташкил топишини таъминлаш ҳамда “Нефтчи”ни асосий таркибига маҳаллий футболчилардан жалб қилиш. Келажакда ёшларга катта эътибор берилишини таъкидлаб ўтдилар. Албатта, “Нефтчи”ни чемпион бўлиши ва Кубокни қўлга киритиши биринчи навбатдаги вазифа.
- "Нефтчи" 10 декабрь санасигача лимитдан ташқари бир қанча шов-шувли трансферларни амалга оширди. Буларнинг бари сизнинг хизматингизми?
- Ҳа, “Нефтчи” бир нечта трансферларни амалга оширди. Яхши футболчилар жалб қилинди, деб ҳисоблайман. Худо хоҳласа, барчасини ўз ўрни бор. Мени алоқам йўқ, деса ҳам бўлади. Чунки энди ишга тушдим. Бундан бу ёғига ҳам “Нефтчи”ни яхши футболчилар билан мустаҳкамлаймиз.
- Сизни бош мураббий Виталий Левченко билан муносабатингиз ҳам кўпчиликка қизиқ эди. Яқинда суҳбатлашганимизда у билан алоқангиз йўқлигини айтгандингиз. Энди у билан гаплашиб олдингизми ва мураббий клубдаги ишини давом эттирадими?
- Ҳа, албатта. Нимагадир кўпинча медиа соҳасида ишлайдиганлар Левченко билан мени алоқам яхши эмаслиги ҳақида таъкидлаб ўтишади. Лекин ундай эмас. Тўғри, ўтган сафар “Нефтчи”га мени жалб қилишганида ўтмаганман. Буни ўзига яраша сабаблари бор. Бунга Левченкони алоқаси йўқ. Тўғри, Виталий Григорьевич билан яқин муносабатда эмасман деб айтганман. Энди бирга ишлаймиз. Бизни мақсадимиз бир, Левченкони ҳам, мени ҳам. “Нефтчи” клубини энг юқори чўққига кўтармоқчимиз. Левченкони мен билан муносабати ёмон ёки сизларни ўртанглар бошқача, деган гапларга асос йўқ. Энди бундан буён бош мураббий билан гаплашиб, селекция ва яна бошқа масалаларда гаплашиб, бирга ишлаймиз. Қолган миш-мишларга асос йўқ.
- Эшитишимча, клубни ҳамон қарздорлиги бор. Аммо янги мавсум учун қиммат нархларда трансферларни амалга оширяпти. Жамоа яна молиявий томондан қийналиб қолмайдими? Футболчилар, ёшлар жамоалари, ишчи-ходимлардан қарздорлик қачон бартараф этилади?
- Клубни қарздорликлари бўйича мен ҳам ОАВ орқали эшитганман. Ўйлашимча, раҳбарият тез орада буни бартараф қилади. Ҳозирги кунда шу масала устида ишлашяпти. Айтиб ўтганимдек, ёшларга эътибор бўлади. Ёшларга катта эътибор берилишини мен ҳам раҳбариятдан сўрадим. Албатта, қарздорликларни ҳал қилишади. Аммо мен ҳали бу масалани ўрганиб чиққаним йўқ. Жамоа билан энди танишяпман. Вилоят раҳбари клубда ҳеч қанақа қарздорлик қолмаслигини айтди. Худо хоҳласа, “Нефтчи” ўз мавқеини янада мустаҳкамлайди.
- Жаъфар ака, шунингдек, "Нефтчи" Машариповни ҳам трансфери устида ишлаётгани ростми?
- “Нефтчи”ни ҳозирги трансферларидан келиб чиқиб, Машарипов ёки бошқаси келади, деган тахминлар кўп. Худо насиб қилиб, Машарипов келадиган бўлса, хурсанд бўламиз. “Нефтчи” унга алоқага чиққанми-йўқми? Жалолни қанақа савиядаги ўйинчилигини биламиз. Лекин бу раҳбариятга боғлиқ. У бизда топ футболчилардан бири бўлгани учун маоши ҳам топ даражада бўлади. Ҳозирги кунда Машарипов масаласида бирор нарса дейишим қийин. Жамоамизда унга ўхшаган футболчилар кўп бўлса хурсанд бўламиз.
- Умуман олганда, мухлислар учун шов-шувли трансферлар давом этадими? Айтайлик, Искандеров, Ҳамробеков, Черан, Болтабоев каби ўйинчиларни ҳам "Нефтчи"га ўтиши ҳақида гап-сўзлар бор...
- Тўғри, шорт-листимизда бу футболчиларни кўпи бор. Қачонки, шартнома имзоланганида билинади. Бироқ ҳали шартнома тузилмагунича ҳар хил шов-шувли гап-сўзлар кўп бўлиши мумкин. Черан, Искандеров, Болтабоев масаласида шартнома имзоланмагунча бирор нима дейиш қийин. Ўзаро битим тузилса, биз дарҳол оммага тақдим этамиз.
- "Нефтчи" яна чемпионлик учун курашади. Бу борада сизнинг режа ва лойиҳангиз нимадан иборат?
- “Нефтчи”дан ҳар йили чемпионлик кутишяпти. Мени бу борада режа ва лойиҳаларим бор. Бусиз иш бошлаш мантиққа тўғри келмайди. Сизга юқорида айтиб ўтдим, мени режаларимдан бири яқин икки йил ичида маҳаллий ёшларни тарбиялаб, уларни асосий жамоага қўшиш. Аммо ҳозирги кунда мухлисларни буни тезроқ бўлишини талаб қилишини нотўғри деб ҳисоблайман. Чунки чемпионлик учун ҳали маҳаллий футболчилар тайёр эмас. Икки йиллик режамиз бор ва шунга асосан ишимиз тўғри кетса чемпион ҳам бўламиз ва маҳаллий, иқтидорли ёшларимиз ҳам кўпайиб қолади. Ҳозир трансферларга ҳайрон бўлиш керак эмас. Нимага “Нефтчи” бундай трансферлар қиляпти, ўзимизда ҳам маҳаллий ёшлар бор, чемпионликка аста-секин эришса бўлади, деган гапларни ўзим ҳам эшитяпман. “Реал” ёки яна бошқа гранд клубларни кўрсангиз ҳам четдан кучли футболчиларни олиб келиб, натижа қилади. Айтганимдек, икки йил ичида ўринбосарларимиздан маҳаллий ёшларни тарбиялаб асосий жамоага жалб қиламиз. Яна режаларимиз кўп. “Нефтчи”ни ҳар тарафлама ўсишига ҳиссамни қўшмоқчиман.
- Шунингдек, қишки селекция жараёнида "Навбаҳор" раҳбари Отабек Саматовнинг "Нефтчи" селекциясига ёрдам бераётгани ҳақида маълумотлар йўқ эмас. Буни тасдиқлай оласизми?
- Отабек Саматовни бу ерга аралаштириш мантиққа тўғри келмайди. У “Навбаҳор” жамоасини раҳбари. Шунчаки, “Навбаҳор”дан Жамшид Искандеров, Жамшид Болтабоев каби ўйинчиларни кетиши сабабидан шунақа тахминлар кўпайиб кетди. Отабек Саматовни ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Тўғри, у “Навбаҳор” клубини раҳбари. Дейлик, Жамшид Искандеровни олмоқчи бўлсак, кимга алоқага чиқилади? Албатта, Отабек Саматовга. Шу боис ҳар хил гаплар тарқаб кетган бўлиши мумкин. Аммо уни “Нефтчи”га умуман алоқаси йўқ. Фақат шорт-листимизда “Навбаҳор”дан бир нечта ўйинчи борлиги учун, масалан Жокич ўтди. Шунинг учун турли гаплар тарқалган бўлиши мумкин. Уни ўзини жамоаси бор. Саматов ҳақидаги гапларга асос йўқ.
Шуҳратбек Жўраев.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Ал-Жулоний: “Сурия Афғонистон эмас ва бўлмайди ҳам”