Европанинг “топ-5” лигаларидаги футболчиларимиз сафи кенгая бошлади. Элдор Шомуродов Италия чемпионатида катта тажриба тўплаган бўлса, Абдуқодир Ҳусанов Франция юқори дивизионида энг яхши ҳимоячиларидан бири сифатида порламоқда.
Энди Испания чемпионатига ёш футболчи Лазизбек Мирзаев йўл олди. Ла Лига вакили “Леганес” ўзбекистонлик истеъдод эгасини ўз сафига қўшиб олди.
Европанинг кучли чемпионатларига ўтиши кутилаётган ўйинчиларимиздан яна бири сифатида Аббосбек Файзуллаев номи тилга олинмоқда. Айни пайтда 21 ёшли ҳужумкор футболчига Франциянинг “Монако” ва Испаниянинг “Реал Сосьедад” каби клубларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида ахборот тарқатилди.
Файзуллаев ўйнаётган ЦСКА жамоасининг сербиялик бош мураббийи Марко Николич ўзбек футболчисининг Европада ўйнаш имкониятига баҳо берди.
- Аббосбек Файзуллаев келажакда кучли футболчи бўлиб етишиши аниқ. Жорий мавсумда ҳам у самарадорлигини давом эттирмоқда.
Лекин менимча, Файзуллаев бу йил ўтган мавсумдагидан яхшироқ ўйнаши керак. Чунки у Премьер-лигада иккинчи мавсумини ўтказяпти.
Бу мавсум бизда саккиз-тўққиз ўйиндан иборат мағлубиятсиз узун серия бўлди. Ўшанда бизнинг бу кўрсаткичимизни Аббосбек Файзуллаев ва Иван Обляковнинг юқори савиядаги ўйини, голлари ва ассистлари таъминлаб берди.
Агар шахсан Аббосбек Файзуллаев ҳақида гапирсам, у мавсумни кутилганидан бўшроқ бошлади. Чунки у бизнинг йиғинларни қолдириб, Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди, маълум муддатдан кейин жамоага қайтиб келди.
Кейин мунтазам кўтарила бошлади, кетма-кет бешта учрашувда жамоанинг энг яхши ўйинчиси бўлди. Йил охирига келиб, ўйини яна сал пасайгандек. Бундай паллада бошқа ўйинчилар етакчиликни ўз зиммасига олиши керак.
Аббосбек эса, биз унга ҳамон жиддий тарзда суяна олишимизни кўрсатиши учун олдиндаги учрашувларда ўзини кўрсатишига тўғри келади.
21 ёшли иқтидор эгаси Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди. Энди бундай масъулиятли эътирофни қандай кўтаришини кузатиш жуда қизиқарли бўларди. Қани кўрамиз, осмонда учадими ёки ерда юрадими?!
Файзуллаевнинг келажаги бор. У хорижда ўйнай олиши аниқ. Чунки ўйин сифати юқори, - деди Марко Николич.
Аббосбек Файзуллаевнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган. Томонлар ўзаро келишув асосида ҳамкорликни яна бир мавсум узайтириш имкониятига эга.
Transfermarkt портали экспертлари 21 ёшли ҳужумкор футболчининг трансфер суммасини саккиз миллион еврога кўтарди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда