
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган катта бокс оқшоми ўз ниҳоясига етди.
Кечанинг асосий тўқнашувида рингга кўтарилган Александр Усик (23-0, 14 KO) ва Тайсон Фьюри (34-2-1, 24 KO) мухлисларга қизиқарли жангни тақдим этди.

Тўлиқ 12 раунд давом этган баҳсда Усик 116-112, 116-112, 116-112 ҳисобида ғалаба қозониб, камарларни ўзида сақлаб қолди. Шундай қилиб, Фьюри реванш жангда ҳам қасос ололмади.
Шу тариқа, украиналик боксчининг ғалабали серияси 23 (23-0, 14 KO) тага етди.
Баҳсдан сўнг британиялик бошқа бир боксчи Дэниэл Дюбуа Усикдан жанг сўради. Аввалги жангда рақибини қийинчилик билан мағлуб этган украиналик чемпион таклифни қабул қилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар