Сречко Катанецдан "куйганлар"...

3 дақиқа ўқиш577
Сречко Катанецдан "куйганлар"...
Сречко Канатец 2025 йилнинг январь ойидаги илк йиғини ва ўртоқлик ўйини учун олиб кетиладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, легионерларнинг аксариятига дам олиш имкони берилгани боис, аввал вақт ва эътибор қаратилмаган бошқа футболчиларга урғу берилди.

Мистер Катанец ўз-ўзига қарши бориб ротацияга қўл урганига қарамай, бир нечта футболчи йиғинлардан ташқарида қолгани бор гап. Хўш, улар кимлар?

Марказий ҳимоя чизиғидаги кичик ёнғинни ўчириши мумкин бўлган “Нефтчи“ сардори Анвар Ғофуров

“Йўлбарслар“ сардори Фарғона клубининг сўнгги йиллардаги алмаштириб бўлмас футболчисига айланиб бўлди. У Виталий Левченконинг 3 та марказий ҳимоячига суянган схемасидаги энг муҳим роллардан бирини ижро этади. У керак паллада рақибни кутиб олиши ва шу билан биргаликда “суғурталаш” учун сўнгги ҳимоячи вазифасини ҳам бажариши мумкин. Сўнгги ўйинларда Эшмуродов ва Ашурматовнинг ўйинидаги пасайиш кузатилгани фонида, “кичик ўт ўчирувчи“ ижрочини муҳим баҳсларга тайёрлаб бориш зарар қилмайди. Қатар ва Шимолий Кореяга қарши баҳслар кўрсатди-ки, биргина Абдулла Абдуллаев ҳимоя чизиғидаги форс-мажор ҳолатларни беркита олмайди. Анвар ўзининг пик формасида бўлган пайтда, терма жамоа учун наф келтиришига шубҳа йўқ.

Қанотда янги қон қуйиши мумкин бўлган — Иброҳимҳалил Йўлдошев “Қайрат”

Ортда қолган мавсумда Қозоғистон чемпиони, компрамисга бормайдиган қанот ҳимоячимиз бу сафарги йиғиндан ҳам четда қолди. Унинг позициясидаги вариантларни кўп эканлиги ўз йўлига, аммо ўртоқлик ўйинларида Сайфиев ва Насруллаевга бироз ҳордиқ чиқариш имконини бериш мумкин эди. Боз устига, ҳали тўлиқ синовдан ўтмаган Иброҳимҳалил Йўлдошев колибридаги футболчи бор пайтда. Йўлдошев керакли паллада ҳужумдаги босимни ошириши, тўлиқ қанотни бир ўзи беркитган ҳолда, вингерларга олдинги чизиқда эркин ҳаракат қилиш имконини бериши мумкин. Унинг тезкорлиги ва керакли паллада рейдларни амалга ошириши мураббийлар штабига ўйинда ўзгариш қилиш учун ричаг вазифасини ўтаб беришга қодир.

Ярим ҳимоядаги ранг-баранглик — Азиз Ғаниев “Ал Батех”

Анча йиллардан бери легионер мақомида тўп суриб келаётган ярим ҳимоячимиз класс борасида ҳеч кимда ҳеч қандай савол қолдирмагани турган гап. Негадир, у Сречко Катанецнинг режаларидан ҳар сафар тушиб қолмоқда. Ҳатто, ўртоқлик ўйини ва бошқаларга имкон бериш кўзда тутилган йиғинда ҳам словениялик мураббий Одил Ҳамрабековни олиб кетишга қарор қилди. “Бунёдкор” футболчисига ҳеч қандай эътироз йўқ, аммо кўпчилик учун имкон берилиши кўзда тутилган йиғинда шундоқ ҳам барча ўйинда 90 дақиқа алмаштирилмай тўп сурадиган Ҳамрабеков ўрнига БААдаги Азиз Ғаниев вариантини ҳеч йўқ бир ўйинда кўриб олиш тўғри бўлар эди, менимча. Азиз стандартларни яхши ижро этибгина қолмай, чуқур ҳимояланаётган жамоаларга қарши ўйинда нозик узатмалар билан зарба нуқтасига олиб чиқиши мумкин. Узоқ масофадан бериладиган зарбалар ҳақида индамадим. Стратегик томондан, у бизга Қирғиз Республикаси ва Шимолий Кореяга қарши ўйинларда керак бўлиши мумкин эди. Афсус, катта эҳтимол Ғаниевни яқин 2 йил ичида терма жамоада кўрмасак керак.

Хуршид Ғиёсов

“Кончилар” сафида бир неча мавсумдан бери энг стабил самарадорлик намойиш этаётган ярим ҳимоячи Сречко Катанец эътиборидан бу сафар ҳам четда қолди. Хуршид Ғиёсов ўнг ва чап қанотда бирдек фаол бўлиш билан биргаликда, керакли паллада зарба нуқтасида пайдо бўлиш бобида беназир эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Хуршид ҳеч йўқ терма жамоа учун номзодларни кўриб олиш учун ташкил этилган йиғиндан жой олишини кўпчилик кутгани аниқ, аммо якунда ундай бўлиб чиқмади. У аллақачон йиғинларда мураббийлар штабининг фалсафасини уқиб бўлган Азиз Амоновни алмаштириши мумкин эди. Жаҳон чемпионати саралашининг ҳал қилувчи ўйинлари олдидан яна бир ижрочини кўриб олиш фойдадан холи бўлмас эди.

Нодирбек Абдураззоқов

Худди Аббосбек сингари юртимизда ўтказилган U20 Осиё чемпионатида порлаб чиққан вингер ОКМКда тобора асосий ижрочига айланиб бормоқда. Унинг Азиз Холмуродов билан тандеми ортда қолган мавсумда Олмалиқ клуби ўйинларининг финал қисмини юқори темпда ўтказишига катта ҳисса қўшди. Катанец бу йиғинга Азиз Холмуродовни чақирган эди, аммо жароҳат сабабли форвард йиғинга бора олмади. Бўшаган ўрин учун Нодирбек мантиқан олиб қаралганда асосий номзод эди. Вақт ўтмоқда. Кейинги авлодлар алмашинувига ҳозирдан аста-секинлик билан тайёргарлик кўриш лозим. Абдураззоқовни термада дебют қилиши вақт масаласи.

Ойбек Юлдошев

Манба: Sports.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?