Аббосбек Файзуллаевни Килиан Мбаппе ва Флориан Вирцга қиёслашди

2 дақиқа ўқиш648
Аббосбек Файзуллаевни Килиан Мбаппе ва Флориан Вирцга қиёслашди
Ўзбекистон футболининг сўнгги йиллардаги энг ёрқин тарбияланувчиларидан бири шубҳасиз 21 ёшли ҳужумкор футболчи Аббосбек Файзуллаевдир.

“Пахтакор” тарбияланувчиси 2023 йилнинг августида Москванинг ЦСКА клубига кўчиб ўтганидан бери Россия футболида ҳам ўз номини танита олди. Айни пайтда “армиячилар” ҳужум чизиғини легионеримизсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Аббосбек 2024 йил давомида Ўзбекистоннинг миллий ва ёшлар терма жамоаларида ҳам муваффақиятли тўп тепди.

Кейинги пайтда Файзуллаевнинг Европага кетиши кўп муҳокама қилиняпти. Яқинда ҳамюртимизга Франциянинг “Монако” ва Испаниянинг “Реал Сосьедад” каби клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Россия футболининг таниқли экспертларидан бири Валерий Масалитин Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКА жамоаси учун аҳамиятини жуда юқори баҳолади ва уни Европанинг машҳур ўйинчилари билан таққослади.

- ЦСКА таркибини танлашда кўп нарса ўйин давомида қўлланиладиган тактикага боғлиқ бўлади ва унга кўра, ҳатто Аббосбек Файзуллаев ҳам бошланғич таркибдан четда қолиши ҳам мумкин.

Файзуллаев қанот ҳужумчиси вазифасини зўр баражади, у тўпни олиши билан ўз олдидаги бўш ҳудудларни кўра олади. Бу борада Аббос Мбаппега ўхшайди. Бироқ, Килиан янада юқори даражада экани табиий. Буни Аббоснинг жамоа учун аҳамиятини кўрсатиш мақсадида мисол қилдим.

Агар Файзуллаев майдон марказида ўйнаса, бошида унга бироз қийин бўлади. Аммо уни бу ролга мослаштиришса, унга бу позицияда ўйнашни ўргатишса, Аббосдан “Байер” етакчиси Флориан Вирц даражасидаги чарм тўп устаси етишиб чиқади. Бу юз фоиз аниқ ва бунда ҳеч қандай муболаға йўқ.

Энг муҳими, Аббоснинг ўзи бу позицияда ўзини қандай ҳис қилишида. Кўрамиз, бош мураббий Марко Николич қишки трансферлар вақтида қандай тактик схемаларни ишлаб чиқиб, Файзуллаевга қандай ролни маъқул кўраркин
, – деди Владимир Масалатин.

Жорий мавсумдан эътиборан “Реал”да ўйнаётган Килиан Мбаппе мадридликлар сафида жами 25 та учрашувда иштирок этиб, 13 та гол ва 3 та ассист қайд этди. Франциялик ҳужумчи айни пайтда 160 миллион еврога баҳоланмоқда.

Флориан Вирц “Байер” таркибида мавсум бошидан бери дастлабки 25 та учрашувда 12 та гол ҳамда саккизта ассист муаллифи бўлди. 21 ёшли ҳужумкор футболчининг трансфер суммаси 140 миллион еврога етди.

Аббосбек Файзуллаев ЦСКА жамоасида жорий мавсумда барча турнирларда 23 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобида учта гол ва олтита голли пас ёздириб қўйди. Transfermarkt портали ўзбек легионерининг трансфер суммасини олти миллиондан 8 миллион еврога кўтарди.

Ҳамюртимизнинг “армиячилар” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этиши белгилаб қўйилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?