Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда Франциянинг амалдаги чемпиони ва сўнгги йиллардаги энг қудратли жамоаси “Пари Сен-Жермен”га қарши икки маротаба майдонга тушди.
Дастлаб, Лига 1 мусобақасининг 2 ноябрда бўлиб ўтган 10-тур учрашувида парижликлар ўз майдонида “Ланс”ни қабул қилди. Мезбонлар тўртинчи дақиқадаёқ Усмон Дембеле томонидан киритилган тасодифга яқин гол туфайлигина ғолиб чиқди.
Абдуқодир Ҳусанов қолган вазиятда Брэдли Баркола, Марко Асенсио, Усмон Дембеле, Ашраф Ҳакими каби ПСЖ юлдузларидан бирортасини даврозага яқин йўлатмади. Бироқ учрашувнинг 60-дақиқасида ҳамюртимизнинг Ашраф Ҳакимига қўллаган подкати қўпол чиқди ва Абдуқодир майдондан четлатилди.
Иккинчи тўқнашув Франция кубогининг 1/32 босқичига тўғри келди. Бу гал “Ланс” мезбонлик қилган учрашувда Абдуқодир Ҳусанов парижлик юлдузларни росмана янчиб ташлади. 20 ёшли легионеримиз ҳимояда мустаҳкам туриш баробарида рақиб дарвозасига хавф солди. “Ланс”нинг голи ҳам айнан ўзбек футболчиси меҳнатлари эвазига киритилди.
Бу беллашувдан кейин Европа матбуотида ПСЖ қишки трансферлар вақтида Абдуқодир Ҳусановни трансфер қилиши ҳақида маълумотлар кўпайди. Аслида парижликлар ўзбекистонлик ҳимоячига биринчилардан бўлиб эътибор қаратган эди.
Франция футболини ёритиб келаётган foot-sur7.fr нашри экспертлари ПСЖнинг Абдуқодир Ҳусанов трансфери бўйича охирги позицияси ҳақида маълумот берди.
- ПСЖ мутасаддилари қишки трансферлар ойнаси даврида “Ланс” ҳимоячиси Абуқодир Ҳусановни олишга уринаётган бир пайтда бош мураббий Луис Энрикенинг позицияси ўзгариб қолгани бу трансферни муваффақиятли амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.
Тез орада Милан Шкриньярнинг Париждан кетиши таркибда бўш ўрин очилишига олиб келади ва уни тезроқ тўлдириш талаб этилади. Париж клуби раҳбарияти айнан мана шу позицияга “Ланс”нинг ёш марказий ҳимоячисини олиб келишни мўлжаллаётган эди.
Ўзбек футболчисининг Лига 1 доирасидаги учрашувларда ишончли ва ҳайратланарли ўйинлари дарров ПСЖ селекционерларининг ҳам эътиборини қозонди. Пойтахтликлар Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери учун “Ланс” талаб қилаётган 25 миллион еврони тўлашга тайёр эди. Бу трансферга ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике тўсқинлик қилмоқда.
Le Parisien газетасининг ёзишича, испаниялик мураббий 20 ёшли ўзбек футболчисининг истиқболига шубҳа билан қарамоқда. Айнан мана шу омил бу трансферга тўсиқ бўляпти.
Абдуқодир Ҳусановга “Манчестер Сити”, “Марсель”, “Реал” ва яна бир неча нуфузли клубларнинг жиддий қизиаётганини инобатга олиб, ПСЖ мутасаддилари ҳам унинг трансфери бўйича якуний қарорга тезроқ келиши талаб этилади, - деб ёзмоқда foot-sur7.fr нашри эксперти Тимоти Жан.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 2023 йилнинг ёзида “Ланс”га кўчиб ўтганидан бери бу жамоа сафида барча турнирларда жами 18 та учрашувда иштирок этиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, битта голли пас ҳам узатди.
Легионеримизнинг “Ланс” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача тузилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Абдуқодир Ҳусанов “Сити” билан 2030-йилгача шартнома тузади!
«Манчестер Сити» яна бир йирик трансферни амалга оширишга яқин...
Исроил Мадримов - Теренс Кроуфорд баҳси "Йил жанги" бўлиши мумкин
Пеп Гвардиола Ҳусанов трансферига қандай муносабат билдирди?
"Насаф" Камерун терма жамоаси собиқ аъзоси билан шартнома тузади
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан неча йиллик шартнома тузади?
Ниҳоят Абдуқодир Ҳусанов "яшил чироқ" ёнишини кутмоқда
Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюри жангини қачон кўрамиз?