20:14 / 11.01.2025
18

Уильямс: "Саудия майдонларида ҳаракат қилиш ҳақиқий шармандачилик"

Уильямс: "Саудия майдонларида ҳаракат қилиш ҳақиқий шармандачилик"
Испания Суперкубогининг ярим финал баҳсида "Атлетик Бильбао" "Барселона"га қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Саудиянинг "Кинг Абдуллаҳ" стадионида бўлиб ўтган учрашувда каталонияликлар ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Мазкур тўқнашувдан сўнг бильбаоликлар ҳужумчиси Иняки Уильямс Суперкубок ўйинлари Саудия майдонларида ўтказилишидан норози эканлигини маълум қилди.

"Бу ўйинлар Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши шармандалик. Испаниядан минг километр узоқда ўйнашингиз эса ачинарли ҳолат. Агар ҳар бир ўйин ўзимизнинг юртда бўлганида, барча стадион мухлислар билан тўлган бўлар эди" - дея, ўз фикрлари билан ўртоқлашди ганалик форвард.

Эслатиб ўтамиз, финал босқичида "кўк-анорранглилар" ўзининг азалий рақиби ҳисобланган "Реал Мадрид"га қарши бош совринни қўлга киритиш учун майдонга тушади. Ушбу учрашув 12 январь куни соат 00:00 да ўтиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Уильямс: "Саудия майдонларида ҳаракат қилиш ҳақиқий шармандачилик"