date
views 1 143

Федерико Вальверде: "Мен ўша тун ухлай олмадим, реванш олмоқчимиз"

Федерико Вальверде: "Мен ўша тун ухлай олмадим, реванш олмоқчимиз"
"Реал Мадрид" етакчиларидан бири ҳисобланган Федерико Вальверде Испания Суперкубоги финалидан аввал Анчелотти билан бирга матбуот анжуманида иштирок этди. Ярим ҳимоячи навбатдаги ўйин ва ўтган ўйиндаги натижа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз охирги "Эл-Класико" учун қасос олмоқчимиз. Ўша кеча қийин бўлди, туни билан ҳеч ухлай олмадим. Жамоам билан бирга ғалаба қозонишимизга ишонгандик, лекин ишлар режадагидек бўлмади. Бўлажак учрашувга эса биз жуда қаттиқ тайёргарлик кўрдик.

Муҳлисларимизни хурсанд қилиш учун ушбу тўқнашувда қўлимиздан келган барча ишни қиламиз
" - деди уругвайлик футболчи.

Маълумот ўрнида, Испания Суперкубоги финали бугун Тошкент вақти билан 00:00 да старт олиши режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Федерико Вальверде: "Мен ўша тун ухлай олмадим, реванш олмоқчимиз"