22:48 / 16.01.2025
265

"Реал" президенти: "Мен бу уч футболчини энди "Реал"да кўришни хоҳламайман!

"Реал" президенти: "Мен бу уч футболчини энди "Реал"да кўришни хоҳламайман!
Испания Суперкубогида “Барселона”дан учралган 2:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин “Реал” президенти Флорентино Перес жамоага нисбатан талабини оширди.

Клуб хўжайини учрашувда иштирок этган ва ишончни оқламаган ўйинчилардан қутилишга қарор қилгани айтилмоқда. Манбаларнинг қайд этишича, клубдан биринчилардан бўлиб кетадиганлар рўйхатига уч футболчи киритилди.

Орельен Тчуамени – франциялик ярим ҳимоячи “Реал”га келганида унга жуда катта ишонч билдирилган эди. Лекин у майдон марказида устунлик ўрната олмади ва кўрсаткичлари тез пасайиб бормоқда.

Ферлан Менди – мадридликларга ҳақиқий бош оғриқ бўлди. Чап қанот ҳимоясининг мустаҳкамлигини таъминлай олмаган ўйинчи клубдан маошини оширишни талаб қилиб келмоқда.

Лукас Васкес – илгари тажрибаси ва универсаллиги билан ажралиб турган ўйинчи кейинги пайтда умуман ишончни оқлай олмаяпти. “Барса”га қарши баҳсда ҳам ўнг қанотда рақибларига етарли қаршилик кўрсата олмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт