Икки дивизионнинг собиқ чемпиони Пол Малиньяжи америкалик Теренс Кроуфорд (41-0, 31 КО) Исроил Мадримов(10-1-1)га қарши сўнгги жангида ўзини нега яхши кўрсата олмагани ва аранг ғалаба қозонганини тушунтирди.
Малиньяжининг фикрича, бу Кроуфорднинг ёшига боғлиқ эмас. Асл сабаб Мадримовнинг жуда яхши ҳаракат қилганидадир.
"Менимча, Мадримов "Канело"дан кучлироқ боксчи. Альваресь катта номга эга бўлса-да, унинг ҳозирги версияси Исроилдан кучли эмас. Ўйлашимча, Кроуфорд Саулга қараганда анча маҳоратли, бироқ унинг супер ўрта вазнда ғалаба қозонишига ишона олмаяпман" - деди Пол "vRINGe.com" га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд тўқнашувида америкалик боксчи ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар