Фото: UFA
Доҳада ўтадиган йиғинда бош Сречко Катанецсиз саломатлиги ёмонлашгани боис шифокорлар тавсиясига кўра қатнашмайдиган бўлди. Машғулотларни ёрдамчи мураббийлар Алеш Чех ва Владо Радманович олиб боришади.
ЎФА матбуот хизмати мазкур хабарни расман тасдиқлади.
"Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Бош мураббий Сречко Катанец саломатлиги ёмонлашгани сабабли шифокорлар тавсиясига кўра ушбу йиғинда қатнаша олмайди. Йиғин давомида жамоамиз билан ёрдамчи мураббийлар Алеш Чех ҳамда Владо Радманович иш олиб боришади. Сречко Катанецга саломатлик тилаймиз", - дейилади ЎФА матбуот хизмати эълон қилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, йиғин доирасида Ўзбекистон 27 декабр куни Иорданияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Таркиб асосан миллий жамоага кам жалб этиладиган ёки илк бор чақирилган футболчилардан иборат.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар