Нидерландия футболида ғалати воқеа содир бўлди. Чемпионатнинг 21-турида таниқли собиқ футболчи Робин ван Перси бош мураббийлик қилаётган “Херенвен” ўз майдонида “Фортуна” билан куч синашди.
Учрашувнинг 89-дақиқасида мезбонлар ҳисобда 2:1 ҳисобида олдинда бораётган вазиятда “Фортуна” таркибида бир дақиқа давомида 12 нафар футболчи ўйнаётгани маълум бўлди. 90-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштирди – 2:2.
“Херенвен” бош мураббийи Робин ван Перси беллашувдан кейин ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Рақиб бизга қарши бир дақиқа давомида 12 киши бўлиб ўйнади. Оқибатда тўпни майдондан ташқарига чиқариб юбордик. Бу ҳолат бурчак тўпи белгиланиши билан якунланди.
Бунақа юқори даражадаги учрашувда бундай ҳолат юз беришининг ўзи ғалати. Мен бундан ҳайратландим. Лекин Нидерландия футбол иттифоқининг бошини оғритмаймиз. Бунақаси бўлиши мумкин эмас, - деди Робин ван Перси. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар