Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов билан учрашди

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Равшан Усмонов «Манчестер Сити»нинг янги ўзбекистонлик ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов билан элчихонада учрашди. Бу ҳақда элчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Фавқулодда ва мухтор элчимиз Равшан Усмонов билан кечган самимий суҳбатда ёш футболчимизнинг APL топ клубидаги фаолияти, спорт соҳасида босиб ўтган машаққатли йўли, қизиқишлари ва диёримизда миллионлар ўйинига қаратилаётган алоҳида эътибор хусусида сўз борди.

- «Манчестер Сити» футбол клуби ҳимоячиси, ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановга муваффақиятлар тилаймиз, деб ёзди Равшан Усмонов.

Абдуқодир Ҳусанов элчихонага ўз дастхати туширилган клуб формасини совға қилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг