18:47 / 04.11.2016
7 242

Бабаян Ўзбекистон миллий тема жамоасининг Иордания ва Жанубий Кореяга қарши таркибини маълум қилди

Бабаян Ўзбекистон миллий тема жамоасининг Иордания ва Жанубий Кореяга қарши таркибини маълум қилди

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 4 ноябрдан йиғинга киришди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.

Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон бугундан Жанубий Кореяга қарши 15 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сафардаги ўйинга тайёргарликни бошлайди.

Ушбу йиғин доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ушбу ўйин 10 ноябрь куни, “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 17:00да бошланади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги миллий терма жамоа мураббийлар штаби Иордания ва Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувлари учун қуйидаги футболчиларни таркибга жалб этган:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”)

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Бейжин Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (Чангчун Ятай – Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Виталий Денисов (“Локомотив” - Россия), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар” – Россия), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабоб” – БАА), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Вадим Афонин (“Оренбург” – Россия), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш” - Қатар), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”).

Ҳужумчилар: Игор Сергеев (“Бейжин Гоан” – Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси” – Қозоғистон).

Таъкидлаш керакки, Остон Ўрунов ҳамда Жасурбек Яхшибоев миллий терма жамоага ёш футболчиларни тайёрлаш дастури доирасида бош жамоа билан бирга машғулотларда иштирок этиш учун таклиф қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бабаян Ўзбекистон миллий тема жамоасининг Иордания ва Жанубий Кореяга қарши таркибини маълум қилди