13:03 / 17.02.2025
36 806

Пеп Гвардиола ушбу уч юлдуздан воз кечишга қарор қилди

Пеп Гвардиола ушбу уч юлдуздан воз кечишга қарор қилди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа таркибини қайта шакллантириш ва асосан истеъдодли ёш футболчилардан тузишга қарор қилди.

EL Nacional нашрининг ёзишича, ана шу мақсадда испаниялик мутахассис асосий таркибнинг уч нафар тажрибали вакилидан воз кечмоқчи.

Хосеп Гвардиола Кевин де Брюйне, Бернарду Силва ва Илкай Гюндоғаннинг кетиши жамоани қайта қуриш жараёнини тезлашишини таъминлайди, деб ҳисобламоқда.

Бу футболчилар орасида 34 ёшли Гюндоған ва 33 ёшли Кевин де Брюйненинг шартномаси мавсум охирида якунланади. Пепнинг талабидан келиб чиқиб, бу юлдузларга янги шартнома таклиф этилмайди.

30 ёшли Бернарду Силва жамоада 2026 йилнинг ёзигача қолиши мумкин. Силванинг ўзи клуб билан янги шартнома тузишни истамаяпти ва катта эҳтимол билан ёзда сотиб юборилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт