
Ўтган мавсумда "Насаф" клуби сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган ҳужумчи Бобир Абдихолиқов Озарбайжоннинг "Сумқайит" клуби билан шартнома имзолади.
Бу ҳақда клуб расмий матбуот хизмати хабар тарқатди. Клуб ўзбекистонлик ҳужумчи билан бир йилга узайтириш шарти билан мавсум сўнггига қадар битим тузди.
27 ёшли ҳужумчи янги жамоасидан 9-рақам остида ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Сумқайит"да яна бир ўзбекистонлик ўйинчи, Жасур Жалолиддинов ҳам тўп тепади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар