14:43 / 16.03.2025
1 573

“Барселона”: Шу учаланг аниқ кетасан!

“Барселона”: Шу учаланг аниқ кетасан!
“Барселона” ёзги трансферлар даврида ҳам таркибни оптималлаштириш йўлини давом эттиради. Каталонияликларнинг молиявий шароити шуни тақозо этмоқда.

Клуб спорт директори Деку жамоани кучайтира оладиган янги ижрочиларни олишдан аввал таркибдаги айрим футболчиларни кетишга кўндириши керак.

Ҳозирча, клубдан биринчилардан кетиши кутилаётган уч нафар ўйинчи номи маълум бўлди.

Андреас Кристенсен:
Даниялик марказий ҳимоячи юқори даражали ўйинчи бўлишига қарамай, доимий жисмоний муаммолари барқарор ўйнашига тўсқинлик қилмоқда. Қолаверса, Кристенсен марказий ҳимоядан ўрин олиш учун Рональд Араухо, Жюль Кунде, Иньиго Мартинес ва Эрик Гарсия рақобатини енголмаяпти.

Эрик Гарсия:
“Барселона”нинг ёшлар жамоасидан чиққан ўйинчи асосий таркибда муҳим фигурага айлана олмади. Бунинг оқибатида клуб уни ўтган йили “Жирона”га ижарага бериб юборди. “Жирона”га Гарсиянинг ҳаракатлари маъқул. Улар ёзда ўйинчини тўлиқ трансфер қилиб, ортга қайтармоқчи.

Ансу Фати:
Клубнинг энг истиқболли ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этилган Фати доимий жароҳатлар туфайли салоҳиятини намойиш қила олмади. Жорий мавсумда Ла Лигада атиги тўрт бор кўриниш берган футболчи ёзда ўзига бошқа жамоа топиши керак.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт