
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида жойлашган "Марказий ипподром" ҳудудида туман ҳокимлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон Поло федерацияси ва Аёллар поло лигаси ҳамкорлигида от спортининг поло тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақада Миллий гвардия Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўйича бошқармалари, Чавандозлар мактаблари ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети, шунингдек аёллар жамоалари беллашди.
Унда бош соврин Тошкент шаҳар Миллий гвардия Чавандозлар мактаби полочиларига насиб этган бўлса, Миллий гвардия Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси иккинчи, Жамоат хавфсизлиги университети полочилари учинчи ўриндан жой олди.
Илк бор Аёллар поло лигасига кирувчи қизлар жамоалари баҳсида “Чилонзор поло клуби“ биринчи бўлди.
– Бу каби мусобақаларни ташкил этишдан асосий мақсад миллий анъаналаримизни ўз ичига олган поло спорт турини ёшларимиз ўртасида янада оммалаштиришдир, – дейди Чилонзор тумани ҳокими Саидкаҳҳор Холхўжаев. – Мазкур мусобақа Тошкент шаҳар Нуроний жамғармаси ташаббуси билан ўтказилди. Унда ҳар бир жамоа, айниқса, қизлар жамоалари ғолиблик учун бор-куч ғайратлари билан курашди. Бу каби мусобақалар нафақат туманимиз, балки шаҳар ва мамлакатимиз бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар