Тимур Кападзе бугунги Эронга қарши ўйин ҳақида нималар деди?
1 дақиқа ўқиш13.2K

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасидаги Эрон (2:2) билан ўйиндан сўнг матбуот анжуманида қатнашди.
"Аввало, Эрон терма жамоасини жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан табриклайман ва уларга ушбу мусобақада муваффақият тилайман. Ўйин қизиқарли ва ҳаяжонли бўлди, иккала жамоа ҳам имкониятларга эга бўлди. Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман. Эронни енгишимиз ҳам мумкин эди, аммо бу амалга ошмади. Энди биз кейинги ўйин ҳақида ўйлаймиз ва саралашдан ўтишга ҳаракат қиламиз.
Ушбу ажойиб ўйин учун шогирдларимга ва стадионга ташриф буюрган ўзбекистонлик мухлисларга миннатдорчилигимни билдираман. Ўзбекистон халқи жаҳон чемпионатига муносиб ва мен уларга дуолари учун ташаккур айтаман. Биз кейинги ўйинда керакли натижага эришишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови ва яхши тилаклар учун яна бир бор миннатдорчилигимни билдираман. Жаҳон чемпионатига чиққанимиздан сўнг ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи бўлиб қолишга умид қиламан", — деди Тимур Кападзе.

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…