date
views 9 663

“Жалолов Усикдан ўрнак олиши керак” — Ўзбек боксчисига қарши танқидлар кўпаймоқда

“Жалолов Усикдан ўрнак олиши керак” — Ўзбек боксчисига қарши танқидлар кўпаймоқда
Остонадаги “бокс кечаси” Баҳодир Жалолов учун кутилганидек якун топмадими?

Жаҳон бокс оламида юксак эътибор қозонган, икки карра Олимпия чемпиони Баҳодир Жалоловнинг сўнгги жангидан кейин танқидлар сони кескин ортиб бормоқда. Россиянинг Championat нашри томонидан эълон қилинган таҳлилий мақолада айтилишича, остонадаги жанг мухлислар кутган даражада кечмади.

Ҳалқаро танқидлар нимадан бошланди?

5 март куни Остонадаги бокс оқшомида Баҳодир 36 ёшли украиналик Игор Шевадзуцкийни ҳакамлар қарори билан мағлуб этди. Бир қарашда бу — оддий натижа. Аммо экспертлар ва мутахассислар ушбу жангни шиддатсиз, руҳсиз ва ҳатто қўрқинчли деб баҳолашди.

Шевадзуцкий бу жанг ҳақида жуда қисқа муддатда, жангга бир кун қолгандагина хабардор бўлган ва Қозоғистонга шошилинч учиб келган. Шундай ҳолатда ҳам уни енгиш Баҳодирга осон кечмади — бу эса кўпчиликда “Жалолов энди қийин рақибларга тайёр эмасми?” деган саволни уйғотди.

Чемпионат: “Жалолов Усикдан ўрнак олсин”

Championat таҳлилчилари Баҳодир Жалоловга украиналик оғир вазн юлдузи Александр Усикдан ибрат олишни тавсия қилмоқда. Усикнинг ривожланиш йўли, рақиб танлаш стратегияси ва жанг услуби — барчаси уни жаҳон чемпионига айлантирган муҳим омиллардир.

“Жалоловга ҳозирги услубини қайта кўриб чиқиш, кучли рақиблар билан тез-тез жанг қилиш керак. Акс ҳолда, у чемпионлик камарларига етиб боришда мураккаб тўсиқларга дуч келади”, — дейилади мақолада.

“Фабио Уордли ёки Баколе билан жанг қилса, вазият оғирлашади”

Экспертлар фикрича, агар Баҳодир яқин орада Фабио Уордли ёки Мартин Баколе каби юқори даражадаги рақиблар билан рингга чиқса, бу унинг фойдасига якунланмаслиги эҳтимолдан холи эмас.

Айтиш жоизки, Шевадзуцкийга қарши жанг Баҳодирнинг 14 та жангдан иборат муддатидан олдинги ғалабалар сериясини ҳам тўхтатди. Бу эса унинг шакли ва мотивацияси борасида янги саволларни пайдо қилди.

Янги босқичга тайёрланиш вақти келди

Жалоловнинг ҳаваскор боксдаги зафарлари шубҳасиз. Аммо профессионал ринг — бу бошқа олам. Энди у юқори даражадаги рақиблар билан жанг қилиб, тажриба ва синов орқали ривожланиши керак. Мухлислар эса ундан янги руҳ, янги ёндашув ва янги ғалабаларни кутмоқда.

Zamin.uz мухлисларига савол:
Баҳодир Жалолов кейинги жангини кимга қарши ўтказиши керак деб ўйлайсиз? Усик услуби унга тўғри келадими?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт