
УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финали доирасида «Барселона» ва «Боруссия Дортмунд» жамоалари ўртасидаги биринчи учрашувда 18 ёш 77 кунлик Пао Кубарси тарихга кирди. У «Барселона»нинг биринчи голида ассистентлик қилиб, Чемпионлар лигаси тарихида голли пас берган энг ёш ҳимоячига айланди.
Бу рекорд аввалроқ Винсент Компанининг қўлида эди, аммо энди ундан ҳам ёшроқда ушбу натижага эришган Кубарси уни ортда қолдирди. Унинг голли паси Роберт Левандовскининг 48-дақиқада киритган голига сабаб бўлди.
Учрашув 3:0 ҳисобида «Барселона»нинг устунлиги билан давом этмоқда (70-дақиқа ҳолатига кўра). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар