date
views 8 032

Хаби Алонсо “Реал”га шарт қўйди — қарор учун вақт оз қолди

Хаби Алонсо “Реал”га шарт қўйди — қарор учун вақт оз қолди
Мадриднинг машҳур “Реал” клубида ёзги трансфер ойнасида катта ўзгариш содир бўлиши мумкин. Жамоанинг амалдаги бош мураббийи Карло Анчелотти билан хайрлашиш ва унинг ўрнига янги қон олиб келиш режалаштирилмоқда. Ҳозирча энг асосий номзод сифатида — Германияда жон куйдириб ишлаётган Хаби Алонсо кўрилмоқда.

43 ёшли мутахассис ўз шартларини қўйди

Машҳур Defensa Central нашри ёзишича, Алонсо “Реал” раҳбариятидан аниқ талаб қилган: унинг келажаги май ойида ҳал қилиниши керак! Агар шу вақтгача ҳеч қандай келишув бўлмаса, у “Байер” билан кейинги мавсумга тайёргарликни бошлаб юборади.

Бошқача айтганда, “Реал” Хаби Алонсони хоҳласа, унга етарлича ишонч ва аниқ қарор тақдим этиши шарт. Акс ҳолда “Байер” бош мураббийини сақлаб қолиш имконига эга бўлади.

Икки мураббий — икки битим — бир муддат

Маълумотларга кўра, Хаби Алонсонинг Леверкузен клуби билан тузган шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Қизиғи шундаки, Анчелоттининг ҳам “Реал” билан тузган шартномаси айнан шу вақтгача кучда бўлади.

Бундай вазиятда “Реал” раҳбарияти олдида мураккаб танлов турибди: тажрибали Анчелоттини қолдиришми ёки ёш, амбициоз ва жамоа руҳини яхши таниган Хаби Алонсони олиб келишми?

Қарор кимнигадир келажак, кимнигадир хайрлашув...

Хулоса қилиш учун кўп вақт қолмаган. Май ойигача мадридликлар аниқ режа билан чиқишлари шарт. Акс ҳолда нафақат Хаби Алонсо, балки унинг ортидан “Реал”нинг яна бир имконияти ҳам кетиб қолиши мумкин...
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт