date
views 4 548

"Лацио" ва "Рома" ўртасидаги дербида ғолиб аниқланмади

"Лацио" ва "Рома" ўртасидаги дербида ғолиб аниқланмади
Серия Анинг 32-туридан ўрин олган Рим дербисида “Лацио” ва “Рома” жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этишди. Учрашув "Олимпико" стадионида бўлиб ўтди ва ҳар икки томон ҳам жуда фаол ўйин намойиш этишди.

"Лацио" жамоаси сафида гол муаллифи Алессио Романйоли бўлди – у 47-дақиқада ҳисобни очди. "Рома" эса 69-дақиқада Матияс Суле орқали жавоб голини киритди.

Статистик маълумотларга кўра, "Лацио" 12 марта дарвоза томон зарба берган, шундан 7 таси нишонга йўналтирилган. "Рома" эса 9 та зарба (4 нишонга) билан жавоб қайтарган. Меҳмонлар тўп назоратида устунликка эга бўлишди (53%) ва 383 та пас амалга оширишди. Ҳар икки жамоа ҳам 12 тадан фол ишлатди.

Бу натижага кўра, "Лацио" жадвалда 56 очко билан 6-ўринда турибди, "Рома" эса 54 очко билан 7-поғонада қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт