
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов сўнгги пайтларда «Рома» жамоасида яхши ўйнамоқда — у гол уриб, жамоасига фойда келтирмоқда, деб upl.uz хабар берди.
Сезон бошидаги муваффақиятсиз стартдан сўнг, Шомуродов ҳозир ўзининг энг яхши спорт формасига қайтган. Шу билан бирга, «Рома» жамоаси «Вердер»дан 24 ёшли ҳужумчи Жастин Нджинмани сотиб олишни режалаштирмоқда.
Нджинма бу мавсумда «Вердер» сафида 25 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатма муаллифи бўлган. Унинг трансфери «Рома»га тахминан 10 миллион еврога тушиши мумкин.
Агар бу трансфер амалга ошса, у Шомуродов учун жиддий рақобат яратиши мумкин. Элдор эса ўз ўрнини сақлаб қолиш учун янада яхши ўйнашга мажбур бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар