
“Бавария” ҳужумчиси Ҳарри Кейн Европа Чемпионлар Лигаси тарихида яна бир муҳим рекордни ўз номига ёздирди. У турли рақиб жамоаларга қарши энг кўп гол урган инглиз футболчисига айланди.
Яқинда “Интер”га қарши бўлиб ўтган сафар ўйинида Кейн жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди ва шу тариқа турнир доирасида 21 хил жамоа дарвозасига гол урган илк инглиз футболчиси бўлди.
Аввалги рекорд “Манчестер Юнайтед” афсонаси Пол Скоулзга тегишли эди — у фаолияти давомида 20 жамоага қарши гол урган.
Бу гол Кейнинг жорий мавсумдаги 35-голи бўлди. Айтиш жоизки, у 2023 йилдан бери Европанинг бешлик чемпионатларида барча мусобақаларда 79 та гол урди ва 101 та голли ҳаракатда иштирок этган — бу кўрсаткич ҳозирча ҳеч бир футболчида йўқ.
Ҳарри Кейн ҳозирда нафақат “Бавария”, балки Европадаги энг фаол, самарали ва таъсирли ҳужумчилардан бири сифатида эътироф этилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар