
Португалиялик машҳур футболчи Криштиану Роналду ёзда Европага қайтиши мумкин, деб "Bombardir.ru" хабар берди.
Маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоасида тўп сураётган 40 ёшли ҳужумчига Англия Премьер-Лигасининг етакчи клублари – «Челси» ва «Манчестер Сити» қизиқиш билдирмоқда.
Эҳтимолга кўра, ушбу жамоалардан бири Роналду билан 1 ойлик шартнома тузиб, уни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок эттиришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Роналду Англияда «Манчестер Юнайтед» сафида фаолият юритган ва у ерда катта муваффақиятларга эришган.
Жорий мавсумда Роналду «Ал-Наср» жамоаси сафида 36 та ўйинда иштирок этиб, 32 та гол ва 4 та ассист билан ажралиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар