date
views 116

«Манчестер Сити» рекорд трансферга тайёр: Педри учун 200 миллион фунт сарфланади!

«Манчестер Сити» рекорд трансферга тайёр: Педри учун 200 миллион фунт сарфланади!
«Манчестер Сити» жамоаси келгуси ёзда тарихидаги энг йирик трансферлардан бирига қўл уришни режалаштирмоқда.

Маълум бўлишича, «шаҳарликлар» раҳбарияти «Барселона»нинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Педрини ўз сафида кўришни хоҳламоқда ва ушбу трансферни амалга ошириш учун каталониялик клубга рекорд даражадаги – 200 миллион фунт стерлинг таклиф қилишга тайёр.

Бундан ташқари, агар ушбу келишув амалга ошадиган бўлса, 22 ёшли испаниялик футболчи Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи ярим ҳимоячига айланади.

Педрининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача имзоланган бўлиб, унинг трансфери учун «шаҳарликлар» йирик миқдордаги маблағ сарфлашдан бош тортмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Педри жорий мавсумда каталонияликлар сафида 50 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 5 та гол урди ва жамоадошларига яна 7 та голли узатма амалга оширди.

«Манчестер Сити» ушбу трансфер орқали ўз ярим ҳимоя чизиғини янада мустаҳкамлаб, келгуси мавсумда ҳам маҳаллий, ҳам халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришишни мақсад қилмоқда.

Педрининг «Манчестер Сити»га эҳтимолий ўтиши ҳақидаги янгилик футбол мухлислари орасида жуда катта қизиқиш уйғотмоқда. Ҳозир эса ҳамманинг кўзи ушбу трансфернинг амалга ошиш ёки ошмаслигида бўлиб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» рекорд трансферга тайёр: Педри учун 200 миллион фунт сарфланади!