date
views 117

Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди
Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида рақибидан устун келди.

87-дақиқада Кирил Колосниченко томонидан киритилган гол сурхонликларга 3 очко тақдим этди. Қизиқарлиси, унинг ўзи гол бўлишидан икки дақиқа аввал пенальтидан унумли фойдалана олмаганди.

Шу тариқа, "Сурхон" очколари сонини 6 тага етказиб олди. "Лочинлар" ҳисобидаги 8 очко эса ўзгаришсиз қолди.

"Сурхон" – "Навбаҳор" 1:0
Гол
: 1:0 – 87, Кирилл Колесниченко (Диёр Рамазонов)

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов (5.Жамалдин Ходжаниязов, 46), 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов, 10.Дмитрий Плетнев (15.Диёр Рамазонов, 79), 19.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов (11.Абдуғафур Ҳайдаров, 59), 24.Шерзод Комилов (88.Дмитрий Кратков, 64), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳрўз Шайдулов, 99.Суннатилла Поёнов (9.Кирилл Колесниченко, 59).
Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 18.Нодир Абдухолиқов, 22.Жавоҳир Жўраев, 77.Асадбек Каримов.

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 7.Азим Аҳмедов (8.Шоҳмалик Комилов, 46), 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев (37.Алишер Одилов, 46), 11.Пўлатхўжа Холдорхонов (9.Забиҳилло Ўринбоев, 46), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Бенжамин Тейди, 17.Русланбек Жиянов, 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 70.Аббос Ғуломов (29.Педро Аугусто, 73), 99.Игор Габриэл.
Захира: 1.Умид Эргашев, 4.Шаҳзод Таиров, 21.Риан Исломов, 55.Комилжон Тожиддинов, 71.Наврўзбек Иминжонов.

Огоҳлантиришлар: Гильерме Гедеш (70), Игорь Габриэль (90+5)
Урилмаган пенальти: Кирилл Колесниченко (84, дарвозабон)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди