date
views 48

Сергей Лушан "Навбаҳор"нинг мағлубияти ҳақида нималар деди?

Сергей Лушан "Навбаҳор"нинг мағлубияти ҳақида нималар деди?
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Сурхон"-"Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушан матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Сурхон"ни ғалаба билан табриклайман. Ёмон ўйин кўрсатдик деб ўйламайман. Рақибимизнинг ғалабаси ҳаққоний бўлди деб ўйлайман. Эҳтимол ўйин дуранг билан тугаганида адолатли бўлмасди.

- Ўзгаришлардан сўнг ҳам "Навбаҳор" ёмон ўйин кўрсатаётгани йўқ. Жамоа ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Бугун биз рақибга етарли даражада қаршилик кўрсата олмадик. Ишонч кўринмаяпти, биз бундай ўйин қураётганимиз йўқ эди. Ҳали олдиндан ўйинлар бор, тўғри ишлашга ҳаракат қиламиз. Футболда ҳар бир жамоада шунақа ҳолат бўлиб туради. Натижаларга ва жадвалга кузда қараймиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сергей Лушан "Навбаҳор"нинг мағлубияти ҳақида нималар деди?