date
views 1 242

Флик — истеъдодларни йўқотаётган мураббийми? Уч футболчи “бош кўтарди”

Флик — истеъдодларни йўқотаётган мураббийми? Уч футболчи “бош кўтарди”
Испания чемпионатида юқори поғонани эгаллаб турган “Барселона” жамоасида ташқи кўринишда барқарорлик бордек туюлса-да, клуб ичида айрим футболчилар бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг қарорларидан норози экани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.

Fichajes нашри ёзишича, уч нафар футболчи жамоада ўзини “четда қолган”дек ҳис қилмоқда ва бу ҳолатни Фликнинг мураббийлик ёндашуви билан боғлашмоқда.

Ансу Фати: “Мессининг вориси”ни унутишяптими?
Ёш ва иқтидорли вингер Ансу Фати охирги пайтларда чигалёзди машқларини бажариб, ўзига келаётганини кўрсатса-да, майдонга тушириш масаласида мутлақо четда қолмоқда.

“Мессининг вориси” сифатида ном чиқарган Фати ҳозирда ўзининг шахсий салоҳиятини намоён этиш имкониятига эга эмас.

Мутахассислар Фликнинг Фатига нисбатан етарли ишонч ва эътибор кўрсатмаётганини танқид қилиб келишмоқда.

Гектор Форт: “Фурсатлар фақат катталар учунми?”
Ёш ҳимоячи Гектор Форт ҳам ўзининг имкониятга лойиқ эканини исботламоқчи, аммо Фликнинг қарорлари сабаб ҳали ҳам асосий таркибдан узоқ.

“Мен машғулотларда керакли даражада ишламоқдаман. Лекин имконият берилмаяпти,” деган сингари баёнотлар орқали у очиқча норозилик билдиришни бошлаган.

Айрим манбаларга кўра, Флик келаси мавсум учун Форт ўрнига янги ҳимоячи излашга киришган.

Ферран Торрес: “Майдонда яхши ўйнасам ҳам, нега эрта олинаман?”
Жамоанинг тажрибали ярим ҳимоячиси Ферран Торрес эса захирага жуда эрта олинаётганидан норози. Унинг фикрига кўра, майдонда фаол ва самарали ҳаракат қилган пайтларда ҳам у тез олинади.

Торреснинг ўзи ҳам мураббий қарорлари орқали ўзини “бегона” ҳис қилаётганини яширмаяпти.

Флик стратегияси — натижа бераётган тизим ёки фидоистлар йўқотилаётган муҳит?
“Барса” чемпионлик учун курашаётган пайтда бундай ички шикоятлар жамоа муҳитида ноқулайлик яратиши мумкин. Флик тактик жиҳатдан натижага ишлаётган бўлиши мумкин, лекин ўзини кўрсатишга тайёр истеъдодларга етарлича майдон ва ишонч бермаётгани сўнгги пайтларда кўп муҳокама қилинмоқда.

Сиз нима деб ўйлайсиз — Флик ҳақиқатдан ҳам айрим футболчиларни “йўқотаётган” мураббийми? Ёки бу клуб ичидаги табиий рақобатнинг бир қисми холосми?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Флик — истеъдодларни йўқотаётган мураббийми? Уч футболчи “бош кўтарди”