Ўзбекистонлик мухлислар учун БАА стадионида нечта жой ажратилади?

1 дақиқа ўқиш17.6K
Ўзбекистонлик мухлислар учун БАА стадионида нечта жой ажратилади?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг ҳал қилувчи палласида Бирлашган Араб Амирликлари майдонида муҳим учрашув ўтказади. Тимур Кападзе бошқарувидаги терма жамоамиз 5 июнь куни БААнинг Абу-Даби шаҳридаги «Ал Наҳайён» стадионида мезбонларга қарши баҳс юритади. Ушбу ўйин натижаси миллий термамизнинг Жаҳон чемпионатига муддатидан аввал йўлланмани қўлга киритиши учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Ушбу ўйин олдидан ўзбекистонлик мухлисларнинг қизиқиши ва сафарга тайёргарликлари юқори бўлиб, улар жамоамизни БААга бориб стадиондан туриб қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирмоқдалар. Аммо бу истакни амалга ошириш учун энг катта муаммо – стадиондаги ўринлар ва чипталар масаласи бўлиб қолмоқда. Чунки ҳозирча мазкур баҳс учун чипталар сотувга чиқарилмаган.

ОФКнинг расмий регламентига кўра, мезбон давлат (бу ерда БАА футбол ассоциацияси назарда тутилмоқда) ва ташкилотчилар ҳар бир меҳмон жамоа учун стадион сиғимининг камида 8 фоизини ажратиши шарт. Бу қоида бўйича чипталар сотуви ва у билан боғлиқ жараёнлар учрашувдан камида 14 кун олдин аниқланиб, меҳмон жамоага маълум қилиниши керак. Шунингдек, меҳмон жамоа ўзига ажратилган барча чипталар учун, улар сотилган ёки сотилмаганидан қатъи назар, жавобгар ҳисобланади.

«Ал Наҳайён» стадионининг умумий сиғими 15 минг томошабинга мўлжалланганини инобатга оладиган бўлсак, ўзбекистонлик мухлисларга мазкур стадиондан тахминан 1200 ўрин ажратилиши кутилмоқда. Бу эса жамоамизнинг хорижий майдонда ўйнашидан қатъи назар, катта мухлислар қўллаб-қувватлашига эга бўлиш имконияти демакдир.

Мазкур тарихий баҳс 5 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Айни кунларда терма жамоамизнинг мухлислари БААга сафарга чиқиш ва чипталарни харид қилиш бўйича аниқ маълумотларни кутишмоқда.

Миллий термамизнинг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишига бутун мамлакат ишонмоқда ва ўзбекистонлик мухлислар ана шу муҳим ўйинда жамоани ёлғиз қолдирмасликка тайёргарлик кўришмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?