date
views 195

«Атлетико» «Реал»га қаттиқ зарба берди: «Испан футболи обрўсини туширишни тўхтатинг!»

«Атлетико» «Реал»га қаттиқ зарба берди: «Испан футболи обрўсини туширишни тўхтатинг!»
Мадриднинг «Атлетико» клуби шаҳардаги ашаддий рақиби «Реал Мадрид»нинг кеча Испания Кубоги финали олдидан келиб чиққан ҳакамлик можаросига нисбатан кескин муносабат билдирди. «Матрасчилар» ўз расмий ижтимоий тармоқларида «қироллик клуби»нинг ушбу хатти-ҳаракатларини жуда қаттиқ танқид қилиб чиқишди.

«Бу мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолатдир! Испан футболи имижини бузишни бас қилинг», — деб ёзади «Атлетико» клуби ўзининг ижтимоий тармоқдаги расмий аккаунтида.

Эслатиб ўтамиз, кеча Испания Кубоги финали олдидан «Реал Мадрид» раҳбарияти, «Барселона» билан бўладиган учрашув учун тайинланган ҳакамлардан кескин норозилигини билдириб чиққан эди. Мадридликлар ҳакамлар бригадасини ўзгартириш талаби билан Испания футбол федерациясига (RFEF) мурожаат қилган ва ҳатто финалда иштирок этмаслиги ҳам мумкинлигини маълум қилганди.

«Реал» ҳакамлар финалда бетарафликни сақлай олмаслигини ва жамоага нисбатан очиқдан-очиқ душманлик муносабатида бўлганини таъкидлаб, катта можарога сабаб бўлган эди. Айниқса, ҳакам Рикардо де Бургос Бенгоэчеа ва ВАР ҳаками Пабло Гонсалес Фуэртеснинг матбуот анжуманида билдирган сўзлари вазиятни янада кескинлаштирганди.

Бу можаро Испания футболидаги вазиятни кескинлаштириб, кўплаб клублар ва оммавий ахборот воситаларининг диққат марказига тушди. Шунингдек, «Реал» ва RFEF ўртасидаги муносабатларнинг янада ёмонлашишига сабаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Испания Кубоги финали 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги ушбу баҳс бутун дунё футбол мухлисларининг диққат марказида бўлиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Атлетико» «Реал»га қаттиқ зарба берди: «Испан футболи обрўсини туширишни тўхтатинг!»