
«Байер»нинг ёрқин юлдузи Флориан Вирц ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Ёш футболчининг келажаги бўйича жуда қизғин музокаралар бошланиб кетган ва унинг янги манзили сифатида “Бавария” номи энг кўп тилга олинмоқда.
Олмонлик таниқли спорт журналисти Флориан Плеттенбергнинг таъкидлашича, «Бавария» раҳбарияти Вирцни Мюнхенга олиб келиш борасида жиддий ҳаракат қилмоқда ва футболчининг молиявий талабларини қондириш улар учун муаммо туғдирмайди. Бундан ташқари, “Бавария” 21 ёшли футболчига беш йиллик шартнома ҳамда йилига 20-25 миллион евро атрофида маош таклиф қилишга тайёр.
Бироқ «Байер» ҳам ўзининг ёш юлдузидан осонликча воз кечмоқчи эмас. Леверкузен клуби Вирцни 120-130 миллион евро миқдоридаги трансфер суммаси эвазига қўйиб юбориши мумкин. Агар келишув ушбу нархда амалга ошса, бу «Бавария» тарихидаги энг қиммат трансферга айланиши эҳтимоли юқори.
Флориан Вирцга фақатгина “Бавария” эмас, балки «Манчестер Сити» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Англия клуби ҳам футболчи учун қўйилган талабларни бажаришга тайёрлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Флориан Вирц жорий мавсум «Байер» таркибида ўзини кўрсатиб, жамоанинг Бундеслигада юқори натижаларга эришишида катта ҳисса қўшган эди. Унинг келажаги яқин кунларда ҳал бўлиши кутилаяпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар