date
views 824

Остон Ўрунов сафга қайтди: терма жамоа ва “Персеполис” учун муҳим янгилик

Остон Ўрунов сафга қайтди: терма жамоа ва “Персеполис” учун муҳим янгилик
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Эроннинг етакчи клубларидан бири — “Персеполис” шарафини ҳимоя қилаётган Остон Ўрунов узоқ танаффусдан сўнг яна майдонга қайтиш арафасида. Маълумотларга кўра, ўзбекистонлик футболчи яқинда жароҳатидан тўлиқ халос бўлиб, жамоа машғулотлар жараёнига қўшилган.

"Football News" нашри тарқатган хабарда айтилишича, Ўрунов барча тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтган. Клуб шифокори доктор Заринхе бу борада қуйидаги фикрларни билдирган:

“Тиббий гуруҳимиз ва физиотерапевтлар Ўруновнинг тикланиши учун катта куч сарфлади. Қўшимча текширувлар натижалари унинг қайта сафга қўшилишига тайёрлигини кўрсатди. Бироқ у майдонга тушадими-йўқми — буни мураббийлар штаби ҳал қилади”.

Футболчининг сафга қайтиши “Персеполис” жамоаси учун муҳим янгилик ҳисобланади. Чунки жамоа яқин кунларда Эрон чемпионатининг 29-тури доирасида “Хейбар Хоррамабад” жамоасига қарши муҳим учрашувда майдонга тушади. Ўруновнинг ҳаракатчанлиги ва ўйинлардаги юқори самарадорлиги ҳисобга олинса, унинг сафга қайтиши жамоа учун катта куч бўлиши шубҳасиз.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Остон Ўруновнинг тўлиқ тикланиши фақат “Персеполис” учун эмас, балки Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам жуда муҳим. Чунки терма жамоа олдида турли йўналишдаги жиддий учрашувлар турибди ва мураббийлар унга яна ишонч билдириши кутилмоқда.

Мухлислар эса ўз навбатида сеvimли футболчисининг яна яшинги ўйинларини кутмоқда. Остоннинг майдондаги жонкуяр ҳаракатлари ва техник маҳорати жамоаларига янги руҳ бахш этиши шубҳасиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Остон Ўрунов сафга қайтди: терма жамоа ва “Персеполис” учун муҳим янгилик