date
views 306

Суперлигада чемпион бўлиш ва тушиб кетиш эҳтимоли юқори бўлган жамолар...

Суперлигада чемпион бўлиш ва тушиб кетиш эҳтимоли юқори бўлган жамолар...
Суперлиганинг 10-туридан сўнг жамоаларнинг чемпионлик, халқаро мусобақалар йўлланмаси ва қуйи лигага тушиб кетиш эҳтимоли бўйича Footy Rankings портали навбатдаги таҳлилий прогнозини эълон қилди. Бунда жамоаларнинг сўнгги натижалари ва турли ҳолатлардаги эҳтимолий сценарийлар инобатга олинган.

Чемпионлик учун асосий курашчилар

Элит Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун бир неча жамоа жиддий рақобат олиб бормоқда. Ҳозирда “Насаф” чемпионлик имконияти бўйича пешқадамлик қилмоқда ва 60% кўрсаткич билан илғор ўринда бормоқда. Ундан кейин “ОКМК” жамоаси 56% кўрсаткич билан юрибди. “Навбаҳор” ва “Пахтакор” эса сўнгги ғалабалар сабаб имкониятларини оширишга муваффақ бўлишди.

Чемпионлик эҳтимоли:
- “Насаф” — 60% (+7%)
- “ОКМК” — 56% (−6%)
- “Нефтчи” — 19% (−2%)
- “Навбаҳор” — 17% (+3%)
- “Пахтакор” — 13% (+2%)

Про Лигага тушиб кетиш хавфи юқори бўлганлар

Жадвалнинг пастки қисмидаги жамоалар учун ҳар бир очко муҳим аҳамиятга эга. “Шўртан” ҳали ҳам хавфли ҳудудда, гарчи ўтган ҳафтага нисбатан кўрсаткичи сезиларли даражада яхшиланган бўлса-да. “Машъал” эса илк марта тўғридан-тўғри тушиб кетиш эҳтимоли юқори бўлганлар сафига қўшилди.

Про Лига хавфи:
- “Шўртан” — 53% (−13%)
- “Бухоро” — 26% (+6%)
- “Машъал” — 9% (янги)

Плей-оффда иштирок этиш эҳтимоли

Қуйи лигада қолиш учун плей-офф ўйнаш эҳтимоли бўйича “Машъал” ва “Бухоро” етакчилик қилмоқда. Шунингдек, “Қўқон-1912”, “Хоразм”, “Андижон”, “Қизилқум” ва “Сўғдиёна” жамоалари ҳам хавф ҳудудида қолмоқда.

Плей-офф эҳтимоли:
- “Машъал” — 67% (+5%)
- “Бухоро” — 63% (−8%)
- “Қўқон-1912” — 50% (+1%)
- “Хоразм” — 44% (−20%)
- “Андижон” — 42% (+11%)
- “Қизилқум” — 36% (+7%)
- “Сўғдиёна” — 32% (+8%)

Zamin.uz таҳририятидан: Мавсум қизғин паллага кирмоқда ва ҳар бир тур жамоаларнинг кейинги тақдирини белгилаб беради. Сизча, қайси клублар элитага чиқади, қайсилари тушиб кетади?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлигада чемпион бўлиш ва тушиб кетиш эҳтимоли юқори бўлган жамолар...