ЖЧ-2026: Ўзбекистон миллий жамоаси муҳим йиғинга таркибни эълон қилди!

1 дақиқа ўқиш16.7K
ЖЧ-2026: Ўзбекистон миллий жамоаси муҳим йиғинга таркибни эълон қилди!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичининг ҳал қилувчи учрашувлари учун муҳим тайёргарликни бошламоқда. Жамоамиз 28 май куни Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлаб, 29 май санасидан эътиборан Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғин билан давом эттиради.

Миллий жамоамизнинг ўйинлар тақвими ҳам жуда қизғин: 5 июнь куни БАА термасига қарши меҳмонда ўйин ўтказилса, 10 июнь куни эса Тошкентнинг "Бунёдкор" стадионида Қатар миллий жамоаси қабул қилинади. Ўзбекистон ушбу баҳсларда муваффақият қозонса, Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш имконияти катта бўлади.

Жамоанинг бош мураббийи Темур Кападзе йиғинга қуйидаги футболчиларни жалб этди:

Дарвозабонлар:
Ўткир Юсупов ("Фулад", Эрон), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи").

Ҳимоячилар:
Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), Абдулла Абдуллаев ("Пахтакор"), Абдуқодир Ҳусанов ("Манчестер Сити", Англия), Умар Эшмуродов ("Насаф"), Ислом Тўхтахўжаев (ОКМК), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Фарруҳ Сайфиев ("Нефтчи").

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков ("Бунёдкор"), Аббос Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Жамшид Искандеров ("Нефтчи"), Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол", Эрон), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Отабек Шукуров ("Ал Файҳа", Саудия Арабистони), Абдурауф Бўриев ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Руслан Жиянов ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда", БАА), Азиз Турғунбоев ("Сивасспор", Туркия).

Ҳужумчилар:
Элдор Шомуродов ("Рома", Италия), Игорь Сергеев ("Пахтакор").
ЖЧ-2026: Ўзбекистон миллий жамоаси муҳим йиғинга таркибни эълон қилди!
Терма жамоамиз таркибида ҳам хорижда фаолият юритувчи тажрибали легионерлар, ҳам мамлакат чемпионатида ўз иқтидори билан мухлислар олқишига сазовор бўлган маҳаллий футболчилар борлиги билан эътиборлидир. Хусусан, Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити" клубидаги тажрибаси, Элдор Шомуродовнинг Италия чемпионатидаги ўйинлари жамоанинг кучини оширишга катта ёрдам беради.

Айниқса, БАА ва Қатарга қарши ўйинларда жамоанинг жипслиги, тактик тайёргарлиги ва ўзаро тушуниш даражаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Мухлисларимиз мазкур учрашувларни катта қизиқиш билан кутиб қолишган ва жамоамизнинг тарихий ғалабаларга эришишига умид қилишмоқда.

Ўзбекистон миллий жамоасига муваффақият тилаймиз ва футбол мухлисларини юксак савияли ўйинлар билан қувонтиришларини интиқлик билан кутиб қоламиз!
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?