
Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилаётган нуфузли халқаро бокс мусобақасида ҳамюртимиз Ойша Тоирова навбатдаги босқични муваффақиятли енгиб ўтди. 24 майдан старт олган ва 1 июнгача давом этадиган турнирда Ўзбекистон боксчиларининг иштироки тобора қизғинлашмоқда.
Бугун 70 кг вазн тоифасида чарм қўлқоп устамиз Ойша Тоирова украиналик Анастасия Черноколенко билан чорак финал баҳсида рингга чиқди. Барча раундларда устун ҳаракат қилган, техник ва жисмоний устунлигини намоён этган Тоирова очколар ҳисобида ғалабани қўлга киритиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Бу натижа Ойша Тоирова учун нафақат ушбу турнирдаги навбатдаги қадам, балки унинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширувчи муҳим ғалабалардан бири сифатида қайд этилмоқда. Аниқ зарбалар, ишончли ҳимоя ва юксак тайёргарлик — Тоированинг бугунги жангидаги ютуқ омиллари бўлди.
Энди барча эътибор бошқа бир ёш ва умидли боксчимиз Жавоҳир Абдураҳимовнинг чиқишига қаратилган. Унинг кейинги рақиби Қозоғистон вакили Тимур Нурсеитов бўлади. Кураш янада шиддатли ва принципиал ўтиши шубҳасиз.
Бангкокда давом этаётган турнирда ўзбекистонлик боксчиларнинг бирин-кетин олдинга интилаётгани юртимиз спортининг юксалишидан далолат бериб турибди. Toирова каби қизларимиз рингдаги ишончли ҳаракатлари орқали нафақат ғалаба қозонишмоқда, балки келажакдаги чемпионлар сафини ҳам белгилаб беришмоқда.
Zamin.uz таҳририяти Ойша Тоировани чин қалбдан табриклайди ва ярим финалда ҳам зафарли натижа тилаб қолади! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар