date

Гаттузо Италияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқа оладими?

Гаттузо Италияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқа оладими?
Италия футболида янги саҳифа очилмоқда — миллий терма жамоа бош мураббийлигига Женнаро Гаттузо тайинланди. Бу қарор футбол мухлислари ва мутахассислар орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бироқ собиқ жаҳон чемпионлари орасида ушбу танловга ижобий қараётганлар ҳам етарлича. Улардан бири – Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, "Милан" клуби афсонаси Маркос Кафу.

Кафу ва Гаттузо ўз вақтида "Милан" сафида елкадош бўлиб ўйнашган. Шу боис Кафу италиялик дўсти ҳақида илиқ фикр билдириб, уни Италия термаси учун энг муносиб номзод деб атади:

“Менинг яқин дўстим Женнаро Гаттузо – Италия терма жамоаси учун энг зўр танлов. У доим ўз сўзида турган, майдонда юраги билан ўйнаган, ваҳшийлик даражасида иштиёқли инсон. Бундай шахс жамоани фақат олға бошлайди. Ишончим комилки, у бу вазифани эплайди ва Италияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқади.”

Бразилиялик афсона шундоқ дейишича, ҳозир Италияга кучли руҳ, ҳақиқий етакчи ва ўзини фидо қилувчи инсон керак – ва бу сифатлар айнан Гаттузога хос. Кафу уни “ўз юраги билан бошқарувчи мураббий” деб таърифлади.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоасини охирги бор Евро-2024 турнирида Лучано Спаллетти бошқарган эди. Аммо муваффақиятсиз натижалардан сўнг у истеъфога чиқди ва бош рулга Гаттузо келди.

Гаттузо ўз фаолияти давомида "Милан", "Наполи", "Фиорентина", "Олимпик Марсель" каби жамоаларда бош мураббий сифатида фаолият юритган. Энди унинг олдидаги асосий вазифа — Италияни 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёрлаш ва мухлисларни ишонтириш.

Футбол жамоатчилиги эндигина янги йўлга қадам қўяётган Италия термасига умид билан боқмоқда. Гаттузонинг келиши билан жамоада янги руҳ ва ғалабага ишонч пайдо бўладими – бунга вақт жавоб беради. Аммо Кафунинг сўзларига қараганда, унинг дўсти бу синовдан муносиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гаттузо Италияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқа оладими?
-->