Ўзбек ёшлари Англияга жўнаб кетди: КПРда муҳим синов бошланади

1 дақиқа ўқиш2.3K
Ўзбек ёшлари Англияга жўнаб кетди: КПРда муҳим синов бошланади
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.

Тошкент-Истанбул орқали Лондонга йўл олган бу учлик футболчи икки ҳафта мобайнида КПР йиғинида иштирок этади. Бу жамоа 1882 йилда ташкил топган бўлиб, Англия Чемпионшипида (АПЛдан пастки дивизион) иштирок этади. Жамоа ўз учрашувларини “Лофтус Роуд” стадионида ўтказади. Мутахассислар раҳбарлигидаги ушбу йиғин ёш футболчиларнинг келажакдаги профессионал фаолияти учун катта имконият бўлиши мумкин.

Саиднуруллаев 2005 йилда туғилган бўлиб, “Пахтакор” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У бу мавсум Ўзбекистон кубогида 1 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди. Унинг майдондаги ҳаракатлари кўплаб мутахассисларнинг эътиборини тортган.

Беҳруз Шукуруллаев эса 2006 йилда туғилган чап қанот футболчиси бўлиб, “Одил Аҳмедов” академиясида тажриба орттирган. У “Сурхон” сафида 4 учрашувда майдонга тушган.

Каримов 2007 йилда туғилган, ўнг қанот ҳимоячиси. У ҳам “Одил Аҳмедов” академиясининг тарбияланувчиси ва жорий мавсумда 6 та ўйинда қатнашган.

Ушбу уч футболчи “Football Group” агентлиги орқали Лондон сафарини амалга оширмоқда. Мазкур агентлик нафақат ёшларни, балки Абдуқодир Ҳусанов каби етакчи футболчиларни ҳам халқаро майдонда ҳимоя қилиб келмоқда.

КПРдаги кўрик нафақат шахсий фаолият, балки ўзбек футболи нуфузи учун ҳам катта аҳамиятга эга. Агар ёшларимиз бу имкониятдан унумли фойдаланишса, яқин келажакда уларни Европанинг етакчи клубларида кўришимиз мумкин.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?