
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичидан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Ал-Ҳилол" иштирокидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
Қизиқарли кечган беллашувда Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "шаҳарликлар" Саудия клубига 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Дастлаб учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ Бернарду Силва ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимда мухлислар бошқа гол кўришмади. Барча воқеалар иккинчи бўлимда содир бўлди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасидаёқ Леонардо ҳисобни тенглаштирди. Орадан 5 дақиқа ўтиб эса қарши ҳужумдан унумли фойдаланган Малком ҳисобда жамоасини олдинга олиб чиқди.
Шундай бўлса ҳам 4 дақиқа ўтиб, бурчакдан узатилган тўпни Холанд дарвоза томон йўллаб, яна орадаги фарқни йўққа чиқазди. Қўшимча бўлимларга ўтилганда Кулибали гол уриб, ҳисобни 2:3 кўринишига келтирди. 104-дақиқада эса Фоден яна музоватни тенглаштирди. 112-дақиқага келиб, Леонардо дублни расмийлаштирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар