date

Лео Месси «Интер Майами» билан шартномани узайтиради

Лео Месси «Интер Майами» билан шартномани узайтиради
Лионель Месси ҳозирда «Интер Майами» жамоаси билан 2025 йил охиригача амал қилувчи шартномага эга, деб Euro-football.ru хабар берди.

Marca нашри маълумотларига кўра, саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби келажаги борасида қарор қабул қилган. Месси «Интер Майами»да қолишни истайди.

Жамоа ҳам шу фикрда бўлиб, томонлар шартномани узайтириш бўйича музокара олиб бормоқда. Ҳозирча ҳеч қандай расмий келишувга эришилмаган ва ҳеч нарса имзоланмаган.

Музокаралар давом этмоқда. Янги шартнома камида MLSнинг яна бир мавсумини қамраб олиши мумкин, яъни 2026 йил охиригача давом этади.

38 ёшли Месси жамоани MLS чемпионлигига олиб чиқмоқчи. Ўтган мавсумда жамоа оддий мавсумда ғолиб бўлди, аммо плей-офф босқичида рақибларга имконият берди.

Месси ўзининг тажрибаси ва маҳорати билан жамоани янада юқори чўққиларга олиб чиқишга интилаяпти. Клуб ва футболчи ўртасидаги келишувлар яқин кунларда якунланиши кутилмоқ
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лео Месси «Интер Майами» билан шартномани узайтиради