
ММА дунёсида катта шов-шувга сабаб бўлган воқеа — Конор Макгрегорга нисбатан қўзғатилган жиноий иш юзасидан муҳокамалар тобора қизимоқда. UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпионига 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш хавфи юз бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Айни пайтда ирландиялик жангчи Никита Хэнд исмли аёл билан боғлиқ жиноий ишда ёлғон кўрсатма берганликда айбланиши мумкин. Шунингдек, унга зўрлаш моддаси бўйича ҳам жиддий даъволар қўйилган. Агар ушбу айбловлар тасдиқланса, Макгрегор 10 йилгача қамоқ жазосини ўташи мумкин.
Бунга жавобан Конор Макгрегор ижтимоий тармоқларда баёнот берди:
“Шунчаки нафратга тўла ОАВ. Қарши томон адвокатлари суднинг биринчи куниёқ очиқ эшитувда юзма-юз ёлғончи экани фош қилинди, аммо бу ҳақида ҳеч ким оғиз очмаяпти. Уят! Мени бундай аҳмоқлик қилиб, ўз ҳаётимни хавфга қўяди, деб ўйлашларингизнинг ўзи ҳам... давом этаверинглар!”, — деб ёзди у Twitter саҳифасида.
Спорт жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари ушбу воқеани диққат билан кузатмоқда. Айримлар Макгрегорнинг ўзига хос характерини ҳимоя қилса, бошқалар унинг муҳокама этилаётган айбловларига жиддий қарашни талаб қилмоқда.
Ҳозирча суд жараёнлари давом этмоқда ва ҳеч қандай расмий ҳукм чиқарилмаган. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, бу иш Конор Макгрегорнинг спортдан ташқари ҳаётида жиддий таъсир қолдириши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар