
Франция футболида кутилган хурсандчилик хабар! “Лион” клуби Лига 2га тушиб кетиш хавфидан омон қолди. Бу ҳақда Франция Миллий назорат ва бошқарув дирекцияси (DNCG) пайшанба куни қабул қилган расмий қарорда маълум қилинди, деб хабар берди RMC Sport.
Маълумотларга кўра, DNCG клубни молиявий етишмовчилик туфайли Лига 2га тушириш бўйича аввалги қарорига қайта кўз югуртириб, уни бекор қилди. Бу билан “Лион” 2025/26 мавсумда ҳам Лига 1да қатнашиш ҳуқуқини сақлаб қолди.
Бироқ бу барча муаммолар ҳал бўлди дегани эмас. Манбага кўра, “Лион” клуби маошлар фонди ва трансферлар бўйича молиявий чекловларга дуч келади. Яъни, клуб фаолияти DNCG кузатуви остида бўлади.
Кўпчилик мутахассислар ва журналистлар бу қарорга ПСЖ клубининг Брэдли Баркола трансфери учун “Лион”га муддатидан олдин маблағ ўтказгани сабаб бўлган, деган фикрда. Бу маблағлар жамоа молиявий ҳисоботини яхшилашда катта рол ўйнаган.
“Лион” каби тарихий клубнинг Лига 1да қолиши француз футболи мухлислари учун ижобий хабар. Энди эса жамоа олдидаги вазифа — молиявий барқарорлик ва спорт натижаларини яхшилашдир.
Сиз нима деб ўйлайсиз: “Лион” келаси мавсумда юқори поғоналар учун кураша оладими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар