date

«МЮ» дарвозабони Онана жароҳат олди

«МЮ» дарвозабони Онана жароҳат олди
«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Андрей Онана мавсумолди йиғинлар чоғида жароҳат олди, деб Euro-football.ru хабар берди.

The Telegraph нашри маълум қилишича, 29 ёшли камерунлик дарвозабоннинг жароҳати уни бир ёки икки ойгача майдондан четлашга мажбур қилиши мумкин.

Аввалроқ клуб раҳбарияти Онананинг кўп хатоларига қарамасдан янги дарвозабон излаш ниятида эмас эди. Бироқ ҳозирги жароҳатдан сўнг вазият ўзгариши ва янги номзодлар кўриб чиқилиши эҳтимоли бор.

Ўтган мавсумда Онана 50 та ўйинда майдонга тушиб, 65 та гол ўтказиб юборган ва 11 та ўйинда дарвозани дахлсиз сақлай олган.

Жамоа Европа Лигаси финалига чиқди ва Англия Премьер Лигаси жадвалида 15-ўринни эгаллади. Онананинг бозор қиймати тахминан 25 миллион еврони ташкил этади.

Клуб Онананинг жароҳатидан сўнг дарвозабон масаласида янги қарор қабул қилиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «МЮ» дарвозабони Онана жароҳат олди