
Мюнхеннинг нуфузли футбол клуби “Бавария” ёзги трансферлар ўйини доирасида “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Леандро Троссардни ўз таркибига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Германиянинг машҳур “Билд” нашри хабар берди, деб zamin.uz ёзмоқда.
. Манбанинг ёзишича, Троссард варианти “Бавария” томонидан “Ливерпул” клуби вингери Луис Диас трансфери амалга ошмай қолган тақдирда кўриб чиқилаётган муқобил вариант сифатида кўрилмоқда. Аввалроқ германияликлар колумбиялик футболчи учун 52 миллион евро таклиф қилган эди, бироқ музокаралар тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.
. Шу билан бирга, Троссарднинг “Арсенал” билан шартномани узайтириш борасида қатъий қарорга келмаганлиги айтилмоқда. Сабаблардан бири сифатида “Бавария” ва яна бир нечта етакчи клубларнинг унга қизиқиш билдираётгани кўрсатилмоқда.
. Қайд этилишича, футболчи яқинда ўз агентини ҳам ўзгартирган — эндиликда унинг манфаатларини германиялик футбол агенти Дирк Хебел ҳимоя қилади. Бу ўзгариш Троссарднинг Бундеслигага ўтиш имкониятларини янада ошириши мумкин.
. 2023/24 йилги мавсумда Леандро Троссард Англия Премер-лигасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 7 та голга ассист берган. Бу кўрсаткичлар уни Европанинг кучли клублари радарига тушишига сабаб бўлди.
. “Бавария” раҳбарияти янги бош мураббий Венсан Компани қўл остида жамоани қайта қуриш режасини амалга ошираётган бир вақтда, жамоанинг қанотдаги имкониятларини кучайтириш мақсадида Троссард трансфери устувор йўналишлардан бири сифатида кўрилмоқда.
. Яқин кунларда футболчининг келажаги борасида аниқроқ тафсилотлар эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳозирча эса “Арсенал” ҳам, футболчи ҳам расман бирор баёнот бергани йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар