date

Трамп Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кубогини "ухлатди"

Трамп Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кубогини "ухлатди"
Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трамп, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг якуний учрашуви ортидан берган интервюсида, мусобақанинг рамзий кубоги бундан буён Оқ уйдан бошқа жойга кўчирилмаслигини маълум қилди. Англиянинг “Челси” клуби ушбу кенгайтирилган форматдаги турнирда ғалаба қозонди, аммо диққат марказида футболчилар эмас, балки сиёсатчилар бўлди.

Трамп ўз интервюсида, Дазн спорт канали орқали қуйидагиларни баён қилди:

“Мен улардан сўрадим: Кубокни қачон олиб кетасизлар?' Улар айтдики: 'Биз уни ҳеч қачон олиб кетмаймиз. Сизга абадий қолдирамиз. Янгисини ясаяпмиз. Ҳақиқатан ҳам, улар янги кубок тайёрлади. Бу жуда ҳаяжонли бўлди. Кубок ҳозирда Оқ уйда.”

Бу баёнот Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг асл кубоги кимга тегишли эканлигига доир саволларни келтириб чиқарди. ФИФА вакиллари бу борада расмий изоҳ беришдан ҳозирча тийилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Трамп Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кубогини "ухлатди"