date

Йоахим Лёв ва Ўзбекистон: машҳур мураббий атрофидаги муҳокамалар кучаймоқда

Йоахим Лёв ва Ўзбекистон: машҳур мураббий атрофидаги муҳокамалар кучаймоқда
Яқин Шарқ спорт медиа майдонида Ўзбекистон миллий терма жамоасига 2014 йилги жаҳон чемпиони бўлган машҳур немис мураббийи Йоахим Лёвнинг бош мураббий сифатида келиши мумкинлиги ҳақидаги янгиликлар шов-шувларга сабаб бўлди, деб хабар берди parsfootball.com. Айрим Форс нашрлари ўз шарҳларида бу хабарни катта қизиқиш билан қарши олди ва миллий терма жамоани янги босқичга олиб чиқишга умид билдиришди.

Шу муносабат билан, мусобақаларда Германия билан улкан муваффақиятларга эришган Лёвнинг “Пахтакор” клуби раҳбари Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан суратда қўл бериб кўришгани эълон қилингани ҳам эътибор марказига тушди. Ушбу сурат, Форс манбаларига кўра, Лёвнинг Ўзбекистон футбол федерацияси билан олиб борилаётган музокаралардаги илк натижалари сифатида талқин қилинди.

“Биз Галенои ва Афозали билан Мундиалга тайёргарлик кўраётган бир пайтда, Ўзбекистон терма жамоаси айнан жаҳон чемпиони бўлган мураббий билан келишувга эришди. Йоахим Лёвнинг тез орада бош мураббий сифатида иш бошлаши кутиляпти”, — деб ёзди Форс нашрлари. Шу билан бирга, айрим шарҳларда минтақа футболининг кўп соҳада дунёдан ортда қолаётгани, ҳеч бўлмаганда, тажрибали мутахассис орқали янги босқичга чиқиш имконияти яратилаётгани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда 2024 йилнинг 4 декабрь куни Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Йоахим Лёвнинг бирга тушган сурати тарқалган эди. Бу тасвир айнан Лёвнинг Ўзбекистондаги фаолияти борасидаги миш-мишларга янада кўпроқ ёқилғи бўлди.

Таҳлилчилар фикрича, агар ушбу келишув амалга ошса, Ўзбекистон миллий жамоасида янги давр бошланиши, тажрибали мутахассис орқали футболчиларнинг профессионал ўсиши ва халқаро майдонда рақобатбардошлиги ошиши мумкин.

Мухлислар эса бу янгиликни катта қизиқиш билан кузатмоқда — чунки Йоахим Лёв исми нафақат Европа, балки Осиё футболи учун ҳам янги саҳифа очиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Йоахим Лёв ва Ўзбекистон: машҳур мураббий атрофидаги муҳокамалар кучаймоқда