
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим қатъият ва интизом талаб қилишда давом этмоқда. Жамоа АҚШда ўтказиладиган йирик турнир олдидан Аморим тўрт машҳур футболчини таркибдан чиқариш ҳақида қатъий қарор қабул қилди. ЭСПН манбасининг маълумотларига кўра, бош мураббий Жейдон Санчо, Тирелл Маласия, Алежандро Гарначо ва Антонини АҚШдаги йиғин учун таркибга қўшмади.
Таҳлилчиларнинг айтишича, икки ҳафта аввал Аморим айнан шу футболчиларга янги клуб топишни тавсия қилган, улар эса бу таклифни рад этгани учун клуб базасига киришлари тақиқланган эди. “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳам мураббий қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлади ва бу футболчилар мураббийлар штаби талабларига жавоб бермаганини эълон қилди.
Рубен Аморимнинг қатъий ва талабчан сиёсати натижасида асосий таркибда катта ўзгаришлар юз берди. Жамоадан четлатилганлар орасида Маркус Решфорд ҳам бор эди — 27 ёшли ҳужумчи “Барселона”га ўтиб, айни пайтда Испанияда фаолият юритмоқда. Ушбу воқеалар ортидан “Манчестер Юнайтед”нинг янги мавсумида янги юзлар ва ёш истеъдодлар пайдо бўлиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар