date

Арманистон чемпиони сафидаги голеадор Ўзбекистонга йўл оляпти

Арманистон чемпиони сафидаги голеадор Ўзбекистонга йўл оляпти

Арманистон чемпионлигини қўлга киритган тажрибали вингер Эральдо Чинари келгуси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин.

Максим Шацких бошчилигидаги жамоа ҳозирда Албания термаси вакили билан музокара олиб бормоқда. Агар томонлар келишувга эришса, 28 ёшли футболчи иккинчи даврадан бошлаб “Андижон” таркибини кучайтиради.

Аввалроқ, Чинарининг хизматларига “Насаф” клуби ҳам қизиқиш билдиргани айтилган эди. Бироқ кейинчалик ушбу музокаралар кутилган натижани бермагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Эральдо Чинари Арманистоннинг “Ноа” клуби сафида зўр ўйин намойиш этиб, жамоасига чемпионлик соврини олиб келган. Футболчи 26 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва 9 бор голли пас узатган.

Трансфермаркт маълумотларига кўра, тажрибали вингернинг трансфер қиймати 700 минг евро деб баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арманистон чемпиони сафидаги голеадор Ўзбекистонга йўл оляпти