
"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоа тарихидаги энг муҳим футболчи кимлигига шубҳа қилмаслигини айтди. Унинг наздида Лионел Мессидан аҳамиятлироқ ўйинчи бўлмаган.
"Месси - "Барселона" тарихидаги энг муҳим аҳамиятга эга футболчи. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Бизнинг клубимизда дунёнинг энг кучли футболчилари ўйнаган. Масалан Кубала, Ромарио, Круифф, Марадона, Роналдо ва Роналдиньоларни олайлик. Аммо уларнинг ҳеч бири Мессига тенг кела олмйди.
У бизга буюк ва универсал "Барселона"ни ташкил этишда ёрдам бермоқда. Шундай бўлсада, клубдан ҳам устун турадиган бирорта футболчи бўлмаслигини ҳам таъкидлаш лозим", - дейди Бартомеу. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар